Ижтимоий тармоқ орқали авиабилет сотиб олмоқчи бўлган шахс пулларига алданди
Марғилон шаҳар. Фуқаро Р.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 31 октябрь куни номаълум шахс ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетиш учун “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали Москва-Фарғона йўналиши бўйича авиабилет сотиб олиш учун гаплашиб номаълум банк томонидан берилган пластик картасига авиабилет учун жами 3.500.000 сўм пулларини ташлаб берганидан сўнг унинг телеграм каналини блоклаб пулларни қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ш.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати