ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ҳарбий хизматчилари "Мен донорман" шиори остидаги акциясида фаол иштирок этишди
Қон инсон танасини муҳим ҳаётий эҳтиёжлар билан таъминловчи восита. Инсон саломатлиги билан боғлиқ содир бўладиган кутилмаган ҳолатларда унга донор қони зарур бўлиб қолади. Мунтазам ташкил этиб келинаётган донарлик акциялари ана шундай оғир аҳволдаги инсонларни ҳаётга қайтаради десак муболаға эмас.
Aна шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ҳарбий хизматчилари "Мен донорман" шиори остида қон қуйиш маркази Фарғона вилояти филиалида хайрия акциясида қатнашишди.
Мазкур донорлик акцияси сурункали касалликлар билан даволанаётган, турли хил бахтиз ҳодисалар туфайли қон ва қон препаратларига муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилларига кўра кўра, аҳолининг қон ва қон препаратларига бўлган талабини тўлиқ қондириш учун ҳар 1000 кишига донорлар сони 30 кишидан ортиқ бўлиши керак.
Ҳарбий хизматчилар кимнингдир мушкулини осон қилганликларидан, ҳаётини сақлаб қолишга оз бўлсада ўз ҳиссаларини қўшганликларидан мамнун эканликларини билдирдилар.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати