20 Сентябр 2022 йил 187

ИИВ Фарғона академик лицейига янги қабул қилинган ўқувчилар маҳорат дарсларида иштирок этишди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли топшириғига асосан Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Ф.Ортиқбоев, фахрийлар кенгаши раиси А.Усмонов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси И.Исмаиловлар иштирокида ИИВ Фарғона академик лицейига янги қабул қилинган ўқувчилар билан "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз", "Янги Ўзбекистонда - янги изчил ички ишлар органлари" мавзусида маҳорат дарслари ўтказилди.

Машғулотлар давомида ўқувчиларга ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, моддий-техник баъзасини мустаҳкамлаш ва ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар бўйича тушунчалар беришди.

Ўқувчиларни қунт билан билим олишга, халқ корига ярайдиган муносиб инсон бўлиб камол топишга чорлашди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech