7 Декабр 2021 йил 698

ИИВ Фарғона академик лицейида “Конституция" кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Академик лицей раҳбарияти, ота-оналар, ички ишлар органлари фахрийлари, вилоят ИИБ ходимлари ҳамда академик лицей ўқувчилари иштирокида “Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати!” шиорида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида маънавият ва маърифат дарс соатлари давомида академик лицей ўқувчиларига давлатимиз бош қомусининг қабул қилиниш тарихи, унинг жамият ривожида тутган ўрни, ҳуқуқий давлат қуришдаги аҳамияти ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида ўқувчилар конституциямизни мадх этувчи шеърларни ижро этишди. Гуруҳлар ўртасида ташкил этилган тасвирий санъат ва деворий газеталар бўйича ижодий танловлар ўтказилди.

Бундан ташқари, “Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати!” мавзусида иншолар танлови, билимлар беллашуви ҳам ўтказилиб, танловда ғолиблари лицей раҳбарияти томонидан тақдирланди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида ИИВ МОМБ Фарғона бўлими ходимлари иштирокида касбий маҳорат машғулотлари ўтказилди. Ушбу маҳорат дарсларида академик лицей ўқувчилари жанговар қуроллар билан яқиндан таништирилди.

Академик лицейда ушбу йўналишда маънавий-маърифий тадбирлар давом эттирилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech