3 Октябр 2022 йил 447

ИИО ходимига совуқ қуролни намойиш қилган ва жамоат тартибини бузган шахс 15 суткага қамалди

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Фарғона вилоят ИИБ Йўл-патруль хизмати инспектори Х.А белгиланган тартибди Бағдод тумани Қирқволида қишлоғи ҳудудида “Дамас” автомашинани тўхтатиб текширганида, ҳайдовчи А.А тегишли ҳужжатларсиз йўловчи ташиш билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш жарима майдонига олиб кирилган.

Ҳайдовчи А.А хизматни давом эттираётган Х.А.нинг олдига келиб, бақир-чақир қилиб, ўзида бўлган пичоқни очиқдан очиқ намойиш қилган пайтда инспектор Х.А пичоқни ундан олиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Бағдод тумани судига тақдим этилган.

Суд фуқаро А.А.ни маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 185 прим 2-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech