21 Май 2022 йил 370

ИИБда тўпланган ҳужжатларни хал қилиб беришни айтиб алдаб фуқаронинг пулларини қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳар. 2022 йилнинг 8 май куни 1992 й.т. Т.Ж 1975 й.т. Н.С.нинг ишончига кириб, унинг ИИБдаги унга нисбатан тўпланган ҳужжатларини танишлари орқали ижобий хал қилиб беришни ваъда қилиб, ундан 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулини олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech