5 Апрел 2022 йил 401

Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорликда қидирувдаги шахсни қўлга олишди

04 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисмида (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Х.И.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech