2 Июн 2022 йил
412
Қидирувдаги шахслар қўлга олинди
31 май куни Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.А.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Тошлоқ тумани ИИБ тергов бўлинмаси ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.М.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати