14 Июн 2022 йил 414

Қидирувдаги 3 нафар шахслар қўлга тушди

13 май куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисмида (талончилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Ш.Х.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ТВБСО ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган А.А.ни қўлга олишди.

Бундан ташқари, Бувайда тумани ИИБ ЖҚБ ҳамда ҲПБ ходимлари Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Б.Ш исмли аёлни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech