29 Ноябр 2022 йил 495

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ мажлислар залида Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳининг текшириш натижалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Пробация бошқармаси раҳбаҳарияти ва шахсий таркиби билан бирга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, Соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари, ҳокимликлар ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази, халқ таълими бошқармаси раҳбарлари ҳамда Фарғона давлат университети ректорати вакилларии иштирок этдилар.

Шаҳар-туман студияларидан эса ички ишлар бўлими бошлиқлари ва уларнинг жамоат хавфсизлиги хизмати бўйича ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, пробация хизмати ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг шаҳар-туманлардаги мутасадди раҳбарлари қатнашдилар.

Видеоселектор йиғилишида юқорида келтирилган ҳамкор ташкилот раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февраль кунги “Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 84-сонли қарори бўйича Фарғона вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган йўл харитасида белгиланган вазифаларнинг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ҳақидаги ахборотлари тингланди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан жорий йилнинг 10 ойида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди.

Йиғилиш якунида эса йўл қўйилган камчиликлардан тегишли хулоса чиқариб, ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш кераклиги таъкидланди. Галдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech