Ички ишлар вазирлиги Фарғона академик лицейи битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди
Якунланган ўқув йилида Ички ишлар вазирлиги Фарғона академик лицейини 365 нафар ўқувчилар тамомлади. Ушбу ўқувчилар орасидан намунали ҳулққа эга, тартиб-интизомли, фанларни яхши ўзлаштирган, турли фан олимпиадалари, кўрик-танловлар ва мусобақаларда ғолиб бўлиб, ўқув юрти шарафини муносиб ҳимоя қилган 12 нафари имтиёзли дипломга эга бўлди.
Бугун Академик лицей битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда ўқувчиларнинг ота-оналари ва яқинлари ҳам иштирок этдилар.
Тантанали тадбирда Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Муҳиддин Жўраев сўзга чиқиб, катта ҳаёт остонасида турган йигит-қизларга оқ йўл тилади.
Шундан сўнг битирувчиларга дипломлар топширилди.
Тадбирда ота-оналар ва битирувчилар ҳам сўзга чиқиб, академик лицей маъмурияти ва фидойи устозларга самимий миннатдорчилик билдирдилар.