11 Июн 2022 йил 587

Ички ишлар вазири кубогининг вилоят босқичи якунига етди

Спортнинг волейбол тури бўйича Ички ишлар вазири кубогининг ҳудудий босқичи ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Фарғона шаҳридаги олимпия заҳиралари спорт макатабида  ушбу мусобақанинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Шаҳар-туманлар босқичларида ғолибликни қўлга  киритган 19 та жамоа тантанали равишда кутиб олинди. Мусобақанинг очилиш маросимида сўз олган вилоят ИИБ ҳамда  вилоят Спортни ривожлантириш бошқармаси раҳбарияти барча йиғилганларни табриклаб, вилоят босқичида спортчиларга омад тиладилар.

Муросасиз ва қизғин беллашувларда Фарғона, Марғилон шаҳарлари ҳамда Ўзбекистон тумани ёшлари ўзларининг пухта тайёргарлиги билан томошабинлар олқишига сазавор бўлдилар. Шунингдек, Қувасой, Учкўприк, Олтириқ ҳамда Ёзёвон туманлари жамоалари ҳам волейбол ихлосмандларига чиройли ўйинларни тақдим қилишди.   

Мусобақанинг якуний ҳисобига кўра Марғилон шаҳри 1-, Ўзбекистон тумани 2- ва Фарғона шаҳри жамоаси 3-ўринни қўлга киритди. Ғолибларага вилоят ИИБ бошлиғи, 3 сектор раҳбари, полковник Муҳиддин Жўраев томонидан Кубог, 1-2-3 даражали диплом, медаллар ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Бошқарма бошлиғи барча иштирокчиларни ғалаба билан табриклаб, келгусида Фарғона вилояти шарафини муносиб ҳимоя қилишда омад тилади.

Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech