7 Март 2020 йил 669

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан соҳа маликаларига байрам табриги

    Ички ишлар органлари, ҳарбий бўлинмалар ва таълим муассасаларида хизмат қилаётган азиз опа-сингилларимизни, фахрий аёлларимизни баҳор фаслининг нафис айёми 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан самимий муборакбод этаман.
   Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев “Сизларнинг меҳр-муҳаббатингиз, вафо ва садоқатингиз, фидойилигингиз сабабли ҳаётимиз чароғон. Сизлар туфайли оилаларимизда тинчлик-осойишталик, қут-барака ҳукм сураётгани учун барчангизга ҳар қанча тасанно айтсак, арзийди”, деб таъкидлаганлар.
    Тизимда эркак ходимлар билан бир сафда эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида фидокорона меҳнат қилиш билан бирга, ўз оилангизда меҳрибон она бўлиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз.
     Ушбу айём билан яна бир бор табриклаб, Сизларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

    Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов

Text to speech