20 Сентябр 2022 йил 171

Ички ишлар органлари ходимлари концерт ва оммавий тадбирларни тинч ўтишида ҳам муносиб ҳисса қўшади

Вилоятимиз ҳудудида таниқли санъаткорлар ва сўз усталари иштирокида кўнгилочар дастурлар мунтазам ўтказиб келинади. Албатта, мазкур жараёнларда жамоат тартибини сақлашда ИИО ходимларининг ҳам ўзига хос ҳиссаси бор.

Шу мақсадда ижтимоий-сиёсий, оммавий-маданий, спорт ва бошқа тадбирлар ўтказилишига руҳсат бериш ва назорат қилиш бўйича вилоят комиссияси тузилган бўлиб, ўзаро ҳамжиҳатликда ҳар бир тадбир олдидан режа тузилиб, тизимли иш ташкил этилади.

Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Ф.Ўсаров бошчилигидаги навбатдаги йиғилишда жорий йил 26 сентябр куни Фарғона шаҳар И.Каримов номидаги театр ва концерт саройида хонанда ва сўз усталари иштирокидаги концерт дастурининг ўтказилишига руҳсат бериш масаласи кўриб чиқилди.

Олдинда турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech