7 Апрел 2022 йил
914
Ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Жорий йилнинг 3 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ Биринчи минтақавий ҳудуд патруль-пост хизмати отрядининг 2 нафар сафдор ходимлари Фарғона шаҳрининг Янги аср кўчасида хизмат олиб бораётган вақтида Марғилон шаҳарида истиқомат қилувчи фуқаро А.Е маст ҳолда ходимлар билан жанжаллашиб, уларни ҳақорат қилган. Ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, ходимлардан бирининг чап юз кўз қисмига қўли билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро А.Е. га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати