28 Феврал 2020 йил 787

Ички ишлар органи ходимига 400 АҚШ доллари таклиф қилинди.

Фарғонада яна бир пора бериш билан боғлиқ жиноятга чек қўйилди.
Жорий йилнинг 26 февраль куни Бешариқ тумани ИИБ ходимига шу туманда истқомат қилувчи
24 ёшли фуқаро А.А., ўзининг уяли алоқа аппаратида диний мазмундаги маърузаларни сақлаб келганлиги юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик ва тўпланган ҳужжатларни судга юбормаслик эвазига 400 (тўрт юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилади. Ички ишлар органи ходимининг мазкур ҳолат юзасидан раҳбариятга билдиргиси асосида, шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда ИЖҚКД Бешариқ тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А., ходимнинг хизмат хонасида унга 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида берган вақтида ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИЖҚКД Бешариқ тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech