ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХИЗМАТИГА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Фарғона вилояти Ички ишлар органлари таркибида профилактика инспектори лавозимларига ишга кириш истагини билдирган ёши ўттиз ёшдан катта бўлмаган, Республика олий таълим муассасаларини тамомлаб, олий маълумотли педагог мутахассислиги бўлган, ҳозирги кунда иш стажига эга бўлган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, номзоднинг бўйи 165 см.дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги ҳарбий хизматни ўтаган ёки олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликни ўтган (захирадаги офицер), Фарғона вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турувчи фуқаролар танлов асосида ишга қабул қилади.
Ишга кириш истагини билдирган фуқаролар 2022 йилнинг 25 ноябрь кунидан 25 декабрь кунигача соат 09-00дан 17-00га қадар Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимларига мурожаат қилишлари мумкин.
Қабул ва танлов шартлари бўйича тўлиқ маълумотлар вилоят ИИБ нинг https://t.me/faruvd телеграм каналига жойлаштирилган.
Эслатма: Номзодлар ўзлари билан «биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси» (нусхаси билан), «ҳарбий гувохномаси», Дипломларини ҳамда доимий яшаш жойи бўйича рўйҳатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйининг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда) олиб келишлари талаб этилади!
Манзил: Фарғона шаҳар, Алишер Навоий кўчаси 13-уй.
Маълумот учун телефон: (73) 244-15-56
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати