Ички ишлар вазири ўринбосари Фарғоналик фахрийлар билан учрашув ўтказди
Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи, генерал-майор Даврон Назармуҳамедов Фарғона вилоятида бўлиб, ички ишлар органлари фахрийлари билан учрашув ўтказди.
200 нафарга яқин устозлар, Фахрийлар қатнашган учрашув самимий мулоқот руҳида ўтди.
Вазир ўринбосари Фахрийлар фаолиятига алоҳида тўхталиб, бу борада Фарғона тажрибаси яратилгани, вилоятда бошқа ҳудудларга намуна тарзида кўрсатса арзийдиган ишлар йўлга қўйилганини эътироф этди.
Шундан сўнг очиқ мулоқот олиб борилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.
Кўп йиллик бой амалий тажрибага эга устозлар сўзга чиқиб, “устоз-шогирд” анъанасини янада кучайтириш борасида ўз таклифларини билдирдилар.
Фахрийларга кўрсатилаётган тиббий хизмат, турли ижтимоий ёрдамлар, саёҳатлар ташкил этиш каби масалаларда ҳам ўзаро фикр алмашилди.