21 Июн 2025 йил 1335

"Ички ишлар вазири кубоги" волейбол мусобақаси якунланди

"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида волейбол бўйича "Ички ишлар вазири кубоги" нинг аёллар ўртасида 16-21 va 22-30 ёш тоифасидаги баҳслари ниҳоясига етди.

Фарғона шаҳрида ўтказилган ушбу мусобақада 16-21 ёш тоифасидаги аёллар жамоаси қуйидаги натижаларни қўлга киритдилар:

I-ўрин Фарғона вилояти;

II-ўрин Бухоро вилояти;

III-ўрин Самарқанд вилояти. 

Мусобақа сўнгида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ф.Усаров иштирокида ғолиб вa совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом, медаль, кубок ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech