25 Август 2025 йил 463

Ишчи гуруҳ томонидан мустақиллик байрамига тайёргарлик ишлари ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Олтиарик, Риштон ҳамда Қува туманларида мустақиллигимизнинг 34 йиллигини муносиб нишонлаш ва байрам тадбирларини осойишта ўтказишга қаратилган ишлар ўрганилди.

Жумладан, Риштон туманида ишчи гуруҳ томонидан Пробация хизмати фаолияти ҳам кўриб чиқилиб, пробация ҳисобида турган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва ҳуқуқий онгини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди.

Шу билан бирга, байрам тадбирларини юқори даражада, осойишта ва аҳоли иштироки учун қулай шароитларда ўтказиш мақсадида қатор амалий тавсиялар ҳам берилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech