15 Август 2024 йил
9463
Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг йиғилиши ўтказилди
Тадбирда Жамоатчилик кенгаши раиси томонидан ички ишлар органлари фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, соҳа бўйича ижтимоий фикрни ўрганиш ва тизимли мониторинг олиб бориш Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари эканлиги айтилди.
Тадбирда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, ҳамда бошқарма қошида тузилган жамоатчилик кенгашининг барча аъзолари фаол қатнашиб, ўзаро фикр алмашдилар.
Кенгаш аъзолари ички ишлар органларини халқчил ва профессионал тузилмага айлантиришда бошқарма раҳбариятига ҳар томонлама ёрдам ва маслаҳат бериши зарурлиги таъкидланди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати