23 Март 2024 йил 1490

Фарғона тумани ҳудудида тезкор-криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини бўйича тадбирлар давом этмоқда

Туманда тунги вақтда “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари тамойили асосида туман ҳудудида тезкор-криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган тадбир бўлиб ўтмоқда.

Тунги хизматга бириктирилган ходимлар томонидан биринчи навбатда туман ҳудудида фаолият олиб бораётган ошхона, кафе, бар, компьютер ўйингоҳлари ва фуқаролар гавжум бўладиган кўнгилочар масканларни ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш мақсадида тунги соат 22-00 дан сўнг  беркитиш чоралари кўрилди ҳамда фуқароларга ўз мол мулкларини назоратсиз қолдирмасликлари, ўғирлик жиноятини қурбони бўлиб қолмасликлари юзасидан керакли кўрсатмалар берилиб профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Тунги хизматга жалб қилинган ва тадбирга бириктирилган ходимлар томонидан фуқаролар томонидан қаровсиз қолдирилган мулклари, эгасини топиш ҳамда уларга ўз мулкларини қаровсиз қолдирмаслиги ҳақида тушунтиришлар берилди ҳамда бемақсад юрган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, қўл бармоқ излари олинди ва шахси аниқланиб, тезкор-профилактик ишловдан ўтказилди.

Фарғона тумани тунги хизматга жалб қилинган ходимлар ҳамда туман пробация бўлими ходимлари билан ҳамкорликда озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаётган пробация бўлими ҳисобида турувчи шахсларни суд томонидан белгилаб қўйилган чекловларга амал қилиш ҳолатлари ва яшаш хонадонларида бўлишлари текширилди.

Тунги хизматга ва жоме масжидларда ўқиладиган Таробеҳ намози тадбирларига жалб қилинган ходимларнинг хизмат олиб бориш жараёни ва туман ҳудудида ташкил қилинган Жамоатчилик назорат масканлари, чегара ҳудудларда ташкил қилинган блок постларда хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат фаолияти ва ўқув муассасалари, ташкилот ва корхоналарда тунги вақтда хизмат олиб бораётган қоровулларни хизмат олиб бориш жараёнлари текширилиб, қўшимча йўриқномалар берилди.

Тунги хизматга жалб қилинган ходимлар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари бўйича 15 та маъмурий баённома расмийлаштирилди, шу билан бирга туман ҳудудида тунги вақтда спиртли ичимлик ичиб аҳоли тинчини бузган 2 нафар фуқароларга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech