11 Сентябр 2025 йил
243
Қўқонда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди
Қўқон шаҳар 11- ва 29-умумий ўрта таълим мактабларида ота-оналар иштирокида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди
Унда Қўқон шаҳар ИИБ масъул ходимлари сўзга чиқиб, фарзандларнинг мактабга мунтазам қатнаши, кечаси кўчада бемақсад юрмаслиги, мактабга телефон ҳамда тақиқланган моддалар олиб келмаслиги зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, бу талаблар бажарилмаган ҳолда ота-оналар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкинлиги уқтирилди.
Учрашувда мактаб, ота-она ва маҳалла ҳамкорлигини кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати