Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этиш, криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш ишларини ўрганиш ва жадаллаштириш бўйича тузилган идоралараро 1-минтақавий ҳудуд ишчи гуруҳи томонидан Марғилонда йиғилиш ўтказилди
Аввал хабар қилганимиздек, Республика ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, бу борада давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадида вилояти ҳокими, ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардиянинг вилоят бўйича бошқармаси бошлиқлари томонидан Қўшма қарор имзоланган эди.
Ушбу қўшма қарорга асосан вилоятимизда идоралараро ишчи гуруҳлари тузилиб, жойларда ўрганиш ишлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда.
Марғилон шаҳрида ўтказилган йиғилишда вилоят ички ишлар ҳамда Миллий гвардия бошқармалари раҳбарияти, шаҳар ҳокими, ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамда жамоат хавфсизлигига масъул барча ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда ҳудудларни қўриқловга олиш, қизил тоифадаги маҳаллаларда профилактик тадбирларни янада кучайтириш, маъмурий назорат ўрнатилган шахслар билан олиб борилаётган манзилли ишлар таъсирчанлигини ошириш, жамоат хавфсизлигини таъминловчи ва унда иштирок этувчи тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасида фикр алмашилди.
Ишчи гуруҳи ўрганишлари давом эттирмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.