Бағдод тумани ҳудудида тезкор-профилактик тадбирлар давом этмоқда
Туман Истиқлол МФЙда мавжуд 28 та объектлар тўлиқ текширилиб, шундан 3 таси корхона-ташкилотлар ва 20 таси бошқа объектларни ташкил этди. Шунингдек, 5 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ўрганилди.
Тунги тадбири давомида жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 25 нафар шахслар ички ишлар органлари ва таянч пунктларига олиб келиниб, улар билан текзор-профилактик ишловлар ўтказилиб, 17 нафар шахсларнинг бармоқ излари олинди. ЙПХ, ППХ ва Миллий гвардия ходимлар томонидан назорат рейдлар ўтказилиб, 30 та автотранспорт воситалари текширувдан ўтказилди, қоидабузар фуқароларга нисбатан 12 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Туман ИИБ пробация рўйхатида турувчи озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахсларнинг яшаш хонадони текширилди. ҲПБ ва ППХ ходимлари ҳамкорликда "Тиғ" профилактик тадбири давомида 185 нафар фуқароларнинг ёни, мактаб муассассаларида ва автомашиналар кўздан кечирилди. Шундан 11 нафар фуқароларга касбий фаолияти билан боғлиқ бўлганлиги учун огоҳлантирилди 2 нафарига маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
“ТИҒ” тадбири давомида 1 дона ўткир тиғли чопқини эҳтиётсизлик келтириб чиқарувчи ҳолатда олиб юрганлиги аниқланиб, унга нисбатан МЖтКнин 185 прим 2-моддаси 1-қисми тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилди,
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати