Фарғона тумани ҳудудида тезкор-криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган тунги тадбирлар ўтказилди
Тунги хизматда туман ҳудудида фаолият олиб бораётган ошхона,
кафе, бар, компютер ўйингоҳлари ва фуқаролар гавжум бўладиган кўнгилочар масканларни
ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш мақсадида белгиланган вақтда беркитиш чоралари
кўрилди ва фуқароларга ўз мол-мулкларини назоратсиз қолдирмасликлари, ўғирлик жиноятини
қурбони бўлиб қолмасликлари юзасидан керакли кўрсатмалар берилиб профилактик суҳбатлар
олиб борилди.
Тунги хизматга жалб қилинган ва тадбирга бириктирилган ходимлар
томонидан фуқаролар томонидан қаровсиз қолдирилган мулклари, эгасини топиш ҳамда
уларга ўз мулкларини қаровсиз қолдирмаслиги ҳақида тушунтиришлар берилди.Шунингдек
бемақсад юрган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Фарғона туман ҳудудидаги ўқув муассасалари, ташкилотлар ва корхоналарда
тунги вақтда хизмат олиб бораётган қоровулларни хизмат олиб бориш жараёнлари текширилди
ҳамда уларга хизматни ўташ жараёнида ҳушёр туришликлари тўғрисида огоҳлантирилди.
Фарғона тумани тунги хизматга жалб қилинган ходимлар туман пробатсия
гуруҳи ходимлари билан ҳамкорликда пробатсия ҳисобида турувчи шахсларни суд томонидан белгилаб
қўйилган чекловларга амал қилиш ҳолатлари ва яшаш хонадонларида бўлишлари текширилди.
Тадбирда ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари бўйича 19 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Тадбирлар жойларда давом этмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати