Фарғонада қизлар профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимига тайинланди.
Фарғонада қизлар профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимига тайинланди.
“Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” доирасида Фарғона вилояти ИИБ томонидан амалга оширилган бундай ўзига хос амалиёт, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасида бевосита аёллар билан ишлашда самарали натижа беради.
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида белгиланган топшириқлар ижросидан келиб чиқиб, Президент администратцияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Ишчи гуруҳи масъуллари ҳамда вилоят ИИБ томонидан қизларга гувоҳномалар топширилди.
- Мен ўзимга билдирилган бундай юксак ишончни оқлаб, ҳалқимиз тинчлигига ҳисса қўшаман дейди, - профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси Мафтуна Мамарасулова
Тадбирда вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан 10 нафар ҳамюртларимизга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортлари ҳам тантанали равишда топширилди. Турли соҳавий хизматларида намунали меҳнат қилаётган фаол ходимларга пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалари берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати