Хонадонга ўғирликка тушган шахслар аниқланди
Фарғона шаҳар.Фарғона кўчасида яшовчи фуқаро С.Н ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 22 октябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидан жами нархи 4.000.000 сўмлик “Ред Ми4”, “Honor” русумли уяли телефон аппарати, 360.000 сўм пуллари ҳамда нархи 100 АҚШ долларлик электрон қўл соатини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни С.С ва С.Ж.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати