14 Сентябр 2022 йил 233

Ҳомиладор аёлларга нафақа пули бериляпти, пластигингизни рақамларини юборинг...

Қувасой шаҳар. 2022 йилнинг 05 август куни В.В телеграмм ижтимоий тармоғи орқали И.Т.ни ишончига кириб, ҳомиладор аёлларга нафақа пули берилишини айтиб, бунинг учун пластик карта рақамини юбориши ҳақида ёлғон хабар юбориб, тегишли банк томонидан берилган пластик карта рақамини қўлга киритиб, карта ҳисобида бўлган жами 835.700 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech