1 Июн 2022 йил 200

Хизмат вазифасини бажариш вақтида халок бўлган ходимларнинг фарзандлари иштирокида байрам тадбирлари ўтказилди

Халқаро болaларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси томонидан хизмат вазифасини бажариш вақтида халок бўлган ходимларнинг фарзандлари учун байрам тадбирлари ташкил этилди.

Аҳмад-Фарғоний номидаги маданият ва истироҳат боғига уюштирилган саёҳат болажонларга унутилмас хотираларни туҳфа этди.

Иштирокчилар истироҳат боғидаги аттракционларда мароқли дам олиб, завқу шавққа тўлдилар.

Шунингдек, болажонлар учун байрам дастурхони ва музқаймоқ сайли ҳам ташкил қилинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech