Ҳайдовчилар диққатига!
2020 йилнинг 10 март кунидан бошлаб Қўқон шаҳридаги стационар камералар тўлиқ тизимда фаолият юритади.
Аввал хабар берилганидек, Қўқон шаҳридаги “Янги бозор” савдо мажмуаси жойлашган Фаробий кўчасида “тўхташ тақиқланади” йўл белгиси таъсири доирасида қолдирилган транспорт воситаларини аниқловчи стационар махсус камералар ўрнатилиб, синов тариқасида ишлаётган эди.
Ўтган давр мобайнида стационар камераларнинг ўз функциясини тўлиқ бажариши текшириб кўрилди.
2020 йилнинг 10 март кунидан бошлаб стационар камералар тўлиқ тизимда фаолият юритади.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
“Янги бозор” савдо мажмуаси атрофида автомобилингизни “тўхташ тақиқланади” йўл белгиси таъсир доирасида қолдириб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида (669000 сўм), агар шундай қоидабузарлик 1 йил давомида такрор содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида (1115000 сўм) жарима тўлашга сабаб бўлади.
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.