25 Август 2025 йил 458

Байрам муносабати билан хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандларига ўқув қуроллари совға қилинди

Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами ҳамда Янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти хайрли ташаббусга қўл урди.

Бошқармада бўлиб ўтган тантанали тадбирда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандларига бепул ўқув қуроллари тарқатилди.

Шу куни  тадбирда иштирок этган болажонлар учун Фарғона шаҳридаги ҳайвонот боғига саёҳат ҳам ташкил этилди.

Сифатли ўқув қуроллари ҳамда мароқли саёҳат болажонларга байрамона завқ улашди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech