7 Ноябр 2023 йил 1057

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги олтмиш биринчи сессиясида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари, подполковник Фарруҳ Усаров ҳисобот берди

Вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги олтмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Хайрулло Бозоров олиб борди. 

Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Жумладан, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари, подполковник Фарруҳ Усаров ички ишлар органлари томонидан жорий йилнинг 9 ойда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, уни олдини олиш, жамоат хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар хусусида ҳисобот берди. 

Шунингдек, депутатларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech