11 Май 2022 йил 457

Гул дўконида қаровсиз қолдирилган пул ва уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс аниқланди

Ўзбекистон тумани.3 май куни Қушқоноқ МФЙ ҳудудида яшовчи А.О исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Зиёкор кўчасида жойлашган гул дўконида стол устида қаровсиз қолдирган нархи 2.000.000 сўмлик “Samsung J2” русумли уяли телефон аппарати ва 3.000.000 сўм пулларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Е содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech