10 Март 2020 йил
661
ГУГУРТ ҚУТИЛАРИГА ЯШИРИЛГАН ОҒУ
2020 йил 26 февраль куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида, Олтиариқ тумани Хўжақўрғон МФЙда яшовчи 58 ёшли К.Қ.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ертўласидан 4 дона гугурт қутилари ва 1 дона целофан пакетга солинган “Марихуана” гиёҳвандлик воситалари сақлаб келинаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, ушбу хонадон меҳмонхонасидаги чойнак ичидан ҳам 3 дона кўкнори бошоқлари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати