Фарғона туманида гиёҳвандликка қарши кураш масалалари юзасидан давра суҳбати ташкил этилди
Ўзбекистон
Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат
қилиш миллий маркази директори ўринбосари Шавкатжон Қаюмов иштирокида
Фарғона
туманида навбатдаги йиғилиш
бўлиб
ўтди.
Тадбир Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2024-йил 6-майдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп
моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали аҳоли саломатлиги ва мамлакат
генофондига салбий таъсирини бартараф
этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-73-сон Фармони ижроси
доирасида ташкил этилди.
Йиғилишда Фарғона вилояти
ҳокимлиги ҳузуридаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, туман ҳокими
ўринбосарлари,
чегараолди ҳудудлардаги 25 та маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, кўчабошилар, нуронийлар,
пробатсия назоратидаги фуқаролар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тадбир давомида
сўз
олганлар юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг самарадорлигини
таъминлашда
фуқаролик масълияти,
огоҳлик ва ёш авлодни салбий иллатлардан, хусусан, гиёҳвандлик, психотроп моддалар
ҳамда руҳий қарамликдан асраш муҳимлигини таъкидладилар.
Шунингдек,
Қирғизистон
билан чегарадош ҳудудлардаги назорат ўрнатилмаган айланма йўллар орқали ноқонуний
юклар ўтказилиши хавфи, бу борада жиноятчиликни олдини олиш чоралари, гиёҳвандлик
воситаларига қарши кураш усуллари ва уларнинг натижалари муҳокама қилинди. Бу
жараёнда маҳалла ва жамоатчиликнинг фаол иштироки алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.
Давра
суҳбати якунида аҳоли вакилларининг саволларига мутасаддилар томонидан
атрофлича жавоблар берилди. Билдирилган таклифлар жойида муҳокама қилиниб, масъул
раҳбарларга амалий чоралар кўриш
бўйича
тегишли топшириқлар берилди.