Қўқон шаҳрида гиёҳвандлик воситаларни ёнида сақлаган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳар.2022 йилнинг 15 август куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Хўқандий мавзесида жойлашган ошхона олдида К.У ўзини шубхали тарзда тутганлиги учун ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати