Гиёҳвандлик моддасини ёнида сақлаган шахс аниқланди
Сўх тумани. 2023 йилнинг 10 январь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, З.М бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинаси Ровон маҳалла ҳудудида тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи З.М.нинг телпаги ичида “Марихуана” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сўх тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати