Гиёҳвандлик моддасини ёнида сақлаган шахс аниқланди
Марғилон шаҳар.13 декабрь куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Дўстлик маҳалла ҳудудида хизмат олиб боришаётган вақтида, ушбу кўчадан келаётган, Н.А.нинг харакатларидан шубҳаланиб, унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у ёнида “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати