6 Декабр 2022 йил 412

Гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Олтиариқ тумани.19 ноябрь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ТЭҚКГ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида, Шарқ маҳалла ҳудудида жойлашган ошхонанинг хоналаридан бири холислар иштирокида кўздан кечирилганда, шу хона ичидаги хонтахта устида К.Ф.га тегишли бўлган 1 дона оқ рангли целофан пакет ичида гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech