Гиёҳвандлик воситалари сотилишига чек қўйилди.
Қўқон. 2020 йил 25 февраль куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ва ДХХ Қўқон шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қўқон шаҳарда яшовчи, М.А.,нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида молхонасида 1 дона қора целофан пакетга солинган 2 дона қоғоз парчасига ўралган “марихуна” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда, 6 дона целофан пакетга солинган “опий” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддаларини кейинчалик сотиш мақсадида тайёрлаб қўйганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Экспертиза хулосасида, расмийлаштириб олинган гиёҳвандлик воситасиларидан бирининг соф оғирлиги 124,49 (бир юз йигирма тўрт грамм қирқ тўққиз миллиграмм) “Опий” гиёҳвандлик моддаси эканлиги, иккинчисининг вазни 184 (бир юз саксон тўрт грамм) “марихуана” гиёҳванд моддаси эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати