Гиёҳванд воситаси “сотувчи”си ушланди
Фарғона шаҳри. 2020 йил 26 март куни Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона шаҳар Исмоилова кўчасида Т.З. “махсус харидор”га 920 000 сўм эвазига “Гашиш” гиёҳванд моддасини сотган вақтида ушланган. Бундан ташқари унинг ёнида яна гиёҳванд модда борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, Т.З. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гиёҳвандлик воситаларини сотиш (ЖКнинг 273-моддаси) ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Қонунга хилоф хатти-ҳаракатингиз қимматга тушиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар!
Гиёҳвандлик воситалари билан умрингизни ҳазон қилманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати