Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-маёр Бекмурод Абдуллаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда
Даставвал, вилоятдаги қизил тоифадаги маҳаллалар ва оталиққа олинган ёшлар бўйича ишларни мувофиқлаштириш учун ташкил этилган 3 сектор штабига борилиб, яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Шу жойда штаб фаолияти бўйича жамоат хавфсизлиги хизмати соҳавий хизмат раҳбарларининг тақдимотлари тингланди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ Киберхавфсизлик лабораториясида яратилган шароитлар, жиҳозлар, техник имкониятлар, вилоят ИИБ ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали билан ўрнатилган амалий ҳамкорлик юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Кейинги манзил, вилоят ИИБ ЖХХ ППХ баталонида бўлиб, унда профилактика инспекторлари учун ташкил қилинган ўқув жараёнлари билан танишилиб, курсларда иштирок этаётган ходимларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Шунингдек Қўштепа туман ИИБга қарашли 1 сон ИИБ фаолияти ҳам ўрганилиб, мазкур бўлинмани ҳуқуқ-тартибот масканига айлантириш бўйича таклифлар тингланди.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда.