13 Сентябр 2023 йил
3966
Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов Фарғона вилоятида ўрганишлар олиб борди
Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов Фарғона вилоятида бўлиб, маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Профилактика инспекторларининг хизмат хоналари ва хизмат уйларини ўрганди.
Жумладан, Фарғона шаҳридаги “Шодиёна”, “Сунбула”, “Қиргули” ҳамда Қувасой шаҳридаги “Исфайрам” маҳалла фуқоролар йиғинига ташриф буюриб, маҳалла “бешлиги” ва кенг жамоатчилик билан учрашди.
Бундан ташқари, Марғилон шаҳридаги “Атлас тўқиш ва ишлаб чиқариш” хусусий корхонасида бўлиб, ҳунармандларнинг иш фаолияти ҳамда уларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.