7 Ноябр 2024 йил 6350

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов Тошлоқ туманида сайёр қабул ўтказди

Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти шаҳар-туманларда, олис қишлоқ ва маҳаллаларда бўлиб, сайёр қабуллар ўтказишмоқда. Мазкур жараёнда фуқаролар билан юзма-юз мулоқот олиб борилиб, уларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этиляпти. 

“Маҳаллабай” ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилаётган навбатдаги сайёр қабул Тошлоқ туманида жойлашган мусиқа мактабида ўтказилди.

Оммавий сайёр қабул давомида 27 нафар фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Эътиборлиси, мурожаатларнинг 8таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди, 5 таси юзасидан малакали ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Кўриб чиқиш  муддат талаб этадиган 14 та мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.

Бир сўз билан айтганда, ўтказилган сайёр қабул чекка ҳудуд аҳолисини беҳад ҳурсанд қилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: