Генерал-майор Азизбек Икрамов Қўқон шаҳридаги 27-мактабининг очилиш маросими ва “Билимлар куни” тадбирида иштирок этди
Ўқув йилининг бошланаши ва “Билимлар куни” ёшларига чексиз қувонч олиб келгани рост.
Вилоят ИИБ бошлиғи 27-умумий ўрта таълим мактабида ёшларнинг ҳурсандчилигига шерик бўлди. Ушбу мактаб жамоаси янги ўқув йилини янгича қиёфада қарши олди.
Вилоят ИИБ ташаббуси билан мактабни капитал таъмирлаш ва замонавий мактабга айлантириш бўйича давлат дастурига киритилди. Ўқув хонаси, спорт зали, фаоллар зали, ошхона капитал таъмирланди. Волейбол майдончаси ва мини стадион қуриб битқазилди. Хоналар раҳамлаштирилиб, интеграция қилинди.
Очилиш маросимида сўзга чиққанлар олиб борилган бундай хайрли ишлар ҳақида тўлқинланиб гапирдилар. Рамзий лента қирқилиб, янги мактаб ўқувчи-ёшларни ўз бағрига олди.
Генерал-майор Азизбек Икрамов фаоллар билан бирга 1-синф ўқувчиларига Президент совғаларини тантанили равишда топширди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати