16 Ноябр 2022 йил 507

«Гендер зўравонликка жавобан идоралараро жавоб қайтаришнинг стандарт операцион иш тартиблари» бўйича ҳудудларда олиб борилаётган амалий иш фаолиятлар билан танишди

Тадбир давомида ҳудуд профилактика инспекторларининг ҳамкор ташкилотлар билан бирга гендер зўравонлик жабрланувчиси билан олиб бораётган ишлари мониторинг қилинди. Ҳудудлар кесимида тайёрланган тренерлар билан бирма-бир суҳбатлар ўтказилди.

Шундан сўнг, вилоят кутубхонаси ўқув залида “Гендер зўравонликка қарши курашишнинг миллий механизми ва гендер зўравонликка жавобан хизматлар тақдим этишнинг “Стандарт операцион иш тартиблари”нинг кенгайтирилиши” мавзусидаги идоралараро консультатив гуруҳи иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ҳуқуқни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича ўқувда малака оширган тренерлар, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, гендер зўравонлигига жавобан чоралар бўйича идоралараро гуруҳ аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Иштирокчилар кичик гуруҳларга бўлиниб, ҳудудлар мисолида гендер зўравонлик жабрланувчисига қаратилган ишларни мувофиқлаштириш, идоралараро жавоб қайтариш тизимини такомиллаштириш, гендер зўравонликнинг олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиб, тақдимотини амалга оширишди.

Фарғона вилояти ИИБ АХборот хизмати

Text to speech