20 Декабр 2022 йил 466

Гашиш гиёҳвандлик моддасини автомашина салонида сақлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар.2022 йил 15 декабрь куни Қўқон шаҳар ИИБ ТҚКБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, Туркистон кўчасида турган “Nexia 3” русумли автомашинасидаги А.А.ни автомашинаси магнитафони тагидан гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech