Марғилон шаҳрида ёнида гашиш гиёҳвандлик моддаси сақлаган шахс қўлга тушди
Марғилон шаҳри.22 март куни шаҳар ИИБ ТЕҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Дўстлик МФЙ ҳудудида И.А.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, чап қўлида бир бўлак гашиш гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати