4 Октябр 2022 йил 386

Гаров сифатида олинган уй сотиб юборилди

Фарғона шаҳар.2022 йилнинг апрель ойида Х.М С.М.нинг ишончига кириб, қайтариб бериш учун қарзга 45.000 АҚШ долларини бериб, гаров сифатида уни яшаш уйини номига расмийлаштириб олиб, берган қарзини тўлиқ қайтариб олиб, уни уйини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech